Европа Иттифоқи Туркия ва Кипр ташқи ишлар вазирлари билан фавқулодда учрашувни бекор қилди.

Ҳозир ЕИга раислик қилаётган Финляндия вакили Микко Норроснинг билдиришича, ЕИ “музокара қатнашчиларини бир стол атрофига йиға олмагани сабабли” учрашув бекор қилинган. Сўзлашув чоғида Туркиянинг ЕИга аъзолиги борасида ўтказилаётган музокараларни сақлаб қолиш масаласи муҳокама этилиши режаланган эди.