Исроил армияси Ғазо секторида ўтказган рейд давомида икки фаластинлик ўлдирилди.

Исроил армияси қисмлари 1 ноябрда Байтулҳам шаҳри атрофида амалиётлар бошлагандан бери фаластинлик тўққиз киши ҳалок бўлди. Исроил кучлари фаластинликлар яҳудий давлатига ракеталар отаётгани иддао қилинаётган Байтулҳам шаҳрини қайта ишғол қилган.