Исроил кучлари Ғазо минтақасидаги масжидлардан бирини ўраб олди.

Яҳудий қўшинларининг айтишича, у ерда 60га яқин фаластинлик жанггарилар яшириниб олишган. Чоршанба куни Исроил армияси Ғазодаги Байт Ҳанун қишлоғига бостириб кирганидан бери 16 фаластинлик ўлдирилди. Уларнинг ярмидан кўпроғи жанггари бўлгани айтилмоқда. Амалиётлар пайтида бир яҳудий аскари ўлдирилди. Хабарларга кўра, бу шаҳарча тўла Исроил армияси назоратига ўтган.