Ғазо шаҳрида Исроил ҳарбийлари фаластинлик бир гуруҳ қуролсиз аёллар томонга қарата ўт очгани оқибатида улардан икки нафари нобуд бўлди. Аёллар 60 нафар қуролли жанггари яшириниб олган масжид ташқарисида турган пайтларида ўққа тутилган. Қочиб кетишга муваффақ бўлган жанггарилар аёллардан тирик қалқон сифатида фойдалангани тахмин қилинмоқда. Байтулҳамнинг бошқа минтақасида содир бўлган отишмада “Ҳамас” аъзоси халок бўлди. Жума куни эрталаб Ғазо шаҳрига қилинган ҳужум оқибатида “Ҳамас”нинг тўрт жанггариси нобуд бўлган эди. Яна бир фаластинлик Ғазода нобуд бўлган.