АҚШ ҳарбийларига кўра, гумондор шахслар “Ироқдаги ал-Қайда” гуруҳига алоқадорлиги ҳақида разведка маълумотига асосланиб пойтахт жанубида жойлашган Маҳмудияда рейд ўтказган. Ўлдирилган шахсларнинг бир нечтаси хорижлик экани тахмин қилинмоқда. Рейд давомида АҚШ ҳарбийлари талафот кўргани ёки кўрмагани ҳақида маълумот тарқатилмади.