Американинг тўртта йирик ҳарбий нашри мудофаа вазири Дональд Рамсфелдни истеъфога кетишга чақирмоқда.

“Арми таймс”, “Нэви таймс”, “Эйр форс таймс” ва “Марин кор таймс” газеталарининг душанба куни чоп этилиши кутилаётган сонида Рамсфелд “ишончни йўқотгани” ёзилади. Газеталар таҳририяти номидан чоп этиладиган мақолаларда, мазкур чақирувнинг сешанба куни бўладиган Конгресс сайловларига алоқаси йўқлиги айтилади. АҚШ Президенти Жорж Буш президентлик муддатининг қолган икки йили тугаганигача Доналд Рамсфелд ўз лавозимида қолишини айтган.