Исроил армияси Ғазо минтақасида давом эттираётган ҳарбий амалиётлар оқибатида, бугун икки фаластинлик ўлдирилган.

Яҳудий армияси жанггариларининг Исроилга қарата ракета отишининг олдини олиш мақсадида, тўрт кун давомида олиб бораётган амалиётлар пайтида 40дан ортиқ фаластинлик ва бир яҳудий аскари ўлдирилди.
Айни пайтда, Исроил мудофаа вазирининг ўринбосари Эфраим Снех яҳудий армияси Ғазо Минтақасидаги ҳарбий операцияларни давом эттиражагини маълум қилди. Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос БМТни вазиятга аралашишга чақирди. Рим Папаси Бенедикт 16чи Ғазодаги вазиятдан жуда ташвишда эканини айтиб, иккала томонни ҳам хунрезликка чек қўйишга чақирди.