Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Брюсселга икки кунлик ташрифини бошламоқда.

Бу ерда унинг Европа Иттифоқи мутассадилари, НАТО ҳамда Белгия расмийлари билан учрашиши кутилмоқда. Озарбойжон ҳамда ЕИ ўртасидаги энергетик ҳамкорлик борасида меморандум имзоланиши назарда тутилган. И.Алиев Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раҳбари, Белгия ташқи ишлар вазири Карел де Гухт билан учрашишни ҳам режалаштирган. Брюсселдан сўнг у икки кунлик ташиф билан Москвага йўл олади.


* * * * * * * * * *