Россиянинг "Газпром" ширкати Грузиянинг энергетика объектлари активлари эвазига бу республикага газни арзонроқ нархда таклиф қилган эди.

Тбилиси бу таклифни рад этди. Грузия бош вазири Зураб Ногаидели "Газпром"нинг таклифини шантаж, деб баҳолади. Айни пайтда Беларус Россиянинг шунга ўхшаш таклифини қабул қилди. 2007 йилдан бошлаб "Газпром" табиий газни барча мижозларига бозор нархида сотмоқчи.