Халқаро хабарлар АҚШдаги сайловда Демократлар партияси 12 йиллик танафусдан сўнг Вакиллар палатаси ҳамда Сенатда кўпчилик ўринни эгаллади. ноябр 09, 2006 Сўнгги хабарларга кўра, Виржиния штатида демократ Жим Уэбб республикачи рақиби Жорж Аленни мағлуб этган ва Сенатга сайланган. Мазкур ғалаба расман тан олинса, демократлар Сенатда 51, республикачилар эса 49 ўринга эга бўлади.