Бу, республикачи Жорж Аллен Сенат аъзолигига Виржиния штатида ўтказилган сайловда мағлубиятга учраганини пайшанба куни кечқурун тан олганидан сўнг, аниқ бўлиб қолди. Виржинияда сайлов натижалари энг охирида чиқарилди. Сенатдаги кучлар нисбати бир қарашда тенг – демократлар ҳам, республикачилар ҳам 49 тадан жойга эга. Лекин мустақил номзод сифатида сайланган икки сенатор демократлар билан ҳамкорлик қилажаги тўғрисида баёнот берди. Демократлар Конгресснинг қуйи – Намоёндалар палатасида ҳам кўпчилик ўринни эгаллайдиган бўлди. Президент Буш Демократик партия етакчиларини ҳамкорликка даъват қилди. У пайшанба куни Конгресс қуйи палатаси воизлиги лавозимини эгаллаши кутилаётган демократ Нэнси Пелоси билан учрашди.