АҚШ ҳукумати 23 октябрь куни Ироқда гаровга олинган америкалик ҳарбийни топишда ёрдам берган шахсга 50 минг доллар мукофот пули берилишини эълон қилди.

АҚШнинг Мичиган штатидан бўлган 41 ёшли Аҳмад Қусай Таайи ироқлик рафиқасини кўргани борганда қуролли шахслар томонидан номаълум томонга олиб кетилган.