Ироқ полицияси вакиллари қурбонлар сони ортиши мумкинлигини айтмоқда. АҚШнинг Ироқдаги элчихонасининг Хилла шаҳридаги идорасига ҳам бир неча миномёт снаряди тушиб портлади. Ироқ полицияси бу ҳужумдан ҳеч кимга зарар етмаганини хабар қилаётир. Польшанинг “ПОП” ахборот агентлиги Ироқда бир польшалик ва бир словакиялик ҳарбий ўлгани ҳақида хабар тарқатди. Улар шанбага ўтар кечаси Ал-Қут шаҳрида йўл четига ўрнатилган бомба портлагани оқибатида ҳалок бўлган. Портлаш оқибатида бир польшалик ва бир арманистонлик аскар яраланган.