Россия Федерал хавфсизлик хизматининг маълум қилишича, ўтган ҳафта Красноярск шаҳри суди ака-ука Ғуломовларни маҳаллий қонунларни бузишда айбдор топган ва уларни Ўзбекистонга депоратиция қилиш ҳақида қарор чиқарган. Ака-ука суд қарори юзасидан шикоят аризаси беришни рад этгач, суд қарори кучга кирган. 29 ёшли Долимбек ҳамда 33 ёшли Давронбек Ғуломовлар Красноярскка шу йилнинг бошида келган. Хабарларга кўра, улар бу ерда марказий осиёлик фуқаролар иштирокида “Ҳизб ут-таҳрир”нинг 60 кишидан иборат яширин гуруҳини тузган. Ака-укалар илгаридан Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қидирувда бўлган.