Сурия раҳбарияти ҳам Ироқдаги вазиятни барқарорлаштириш борасида АҚШ билан музокараларга тайёрлигини билдирди.

Сурияда чоп этиладиган кундалик ҳукумат нашри “Тишрин”газетасининг ёзишича, ҳозирча Сурия ҳукумати расмий Вашингтон музокаралар учун йўл очишини кутмоқда. Бу ҳақда Сурия ҳукумати расмийси яна мана буларни маълум қилди:
“Ироқнинг бирлиги, суверенитети, мустақиллиги Сурия учун жуда муҳимдир. Ироқ ва Сурия халқлари манфаати эса минтақа давлатлари манфаати каби уйғундир. Бу эса Сурия ҳукумати музокаралар ва ҳамкорлик орқали эришишни кўзлаган асосий мақсаддир”, - деди Сурия ҳукумати расмийси.