Россия ахборот агентликлари хабарига кўра, Чеченистон президенти Алу Алханов улар ҳибсга қўлга олинмаслигига ваъда бергандан сўнг аскарлар қуролларини топширган. Бўлинма аскарлари бош вазир Рамзан Қодиров тарафдори бўлган ҳарбийлар томонидан Грозний яқинидаги базада бир неча ойдан бери қуршовда ушлаб турилган эди.