Ироқ маориф вазирлигининг билдиришича, вазирликка қарашли институтнинг Бағдодда ўғирлаб кетилган ходимларидан 70 нафари озод этилган.

Жангарилар Маориф вазирлигининг тадқиқотлар ва маданий алоқалар бўлими биносидан ўғирлаб кетган одамлар сони ҳануз ноаниқлигича қолмоқда. Шунингдек, ўғирланганлар махсус кучлар амалиёти натижасида озод этилганми ёки жангарилар томонидан қўйиб юборилгани ҳам аниқ эмас.