Дунёнинг етакчи давлатлари БМТнинг уранни бойитиш ишларини тўхтатишни рад этган Эронга нисбатан санкциялар жорий этишни назарда тутган резолюцияси борасида келишувга эриша олмади.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Жон Болтон сўзларига кўра, 15 ноябрь куни АҚШ, Россия, Хитой, Буюк Британия, Франция ва Германия вакиллари ўртасидаги музокарада муваффақиятга эришилмаган. АҚШ ҳамда унинг Европадаги иттифоқчилари БМТ санкциялари қўлланилиши тарафдори бўлиб келмоқда. Бироқ Россия ва Хитой бунга розилик бермаяпти.