Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо мамлакатлар вакиллари давлатлараро парламент ассамблеясини ташкил этишга келишди.

Мазкур қарор МДҲ мамлакатлари парламентлари вакилларининг Санкт-Петербург шаҳрида ўтаётган навбатдан ташқари йиғилишида қабул қилинди. Тузилажак парламент ассамблеяси Санкт-Петербургда фаолият юритиши ва унга Россия Давлат думаси раиси Борис Гризлов раҳбар бўлиши кутиляпти.