Октябрь ойининг бошларида Қозоғистонда тақиқланган партия ва гуруҳлар рўйхати эълон қилинган эди. Мазкур рўйхатга уйғурларнинг Шарқий Туркистон исломий партияси ҳам киритилган. Бу партияга 1990 йилда Туркияда асос солинган. Хитойда уйғурларнинг барча диний-сиёсий партиялари фаолият юритиши тақиқланган. Миллий ва диний жиҳатдан камситилаётган ўн мингга яқин уйғур Хитой раҳбарияти таъқибидан Марказий Осиё давлатларига қочиб келишга мажбур бўлган.