Покистонга келган Буюк Британия бош вазири Тони Блэр мазкур мамлакат президенти Парвез Мушарраф ва бошқа расмийлар билан Афғонистондаги вазият, шунингдек, Покистон-Ҳиндистон муносабатлари ва иқтисодий ҳамкорлик борасида сўзлашув ўтказади.
Музокаралар вақти хавфсизлик сабабаларига кўра эълон қилингани йўқ. Покистонга бўлаётган учинчи сафари давомида Т.Блэрнинг мусулмон уламолари билан ҳам учрашиши кутилмоқда.