Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегарани демаркация қилиш жараёнининг сўнгги босқичи бошланди.

Ўзбекистон ахборот воситалари хабарларига кўра, икки давлатнинг топография мутахассислари Андижон вилоятида учрашган. Музокаралар чоғида чегарадаги мунозарали ҳудудлар масаласи муҳокама этилган. Бундай чегара узунлиги 200 километрни ташкил этади. Шунингдек, Қирғизистон ҳукумати ҳамда Халқаро миграция ташкилоти ўртасида ўзбек-қирғиз чегарасидаги “Дўстлик” назорат пунктини замонавий техника билан жиҳозлаш бўйича шартнома имзоланди.