Британияга сафар қилаётган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев қозоғистонлик журналист Борат, деб таништирувчи қизиқчи Саша Барон Коэннинг фильмидан кулгиси қисташини айтди.

Назарбоевнинг Лондонга сафари Британия кинотеатрларида худди ана шу фильм намойиш қилинаётган даврга тўғри келаётир. Қозоғистон расмийлари "Борат" фильми Қозоғистондаги воқеаликларни ўта бузиб кўрсатади, дея фильмдан хафаликларини яширишмаган. Президент Назарбоев эса Лондонда ўтказилган матбуот анжуманида бу борада анча бағрикенглик қилган ва фильм қизиқчи томонидан кулгу учун яратилган ва бу фильм кўпгина томошабинларда замонавий Қозоғистон ҳақида қизиқиш уйғотади, деб айтган. Қозоғистонлик журналист Борат, деб таништирувчи қизиқчи Саша Барон Коэннинг фильми ҳозирда Европа давлатларида катта экранларда намоиш этилмоқда. Айни пайтда, қозоқлар бир неча миллион доллар сарфлаб, ўз эл-юртлари борасида ҳақиқатни кўрсатиш ниятида "Кўчманчи" номли янги фильм яратиш устида ишламоқдалар.