Буюк Британияга сафар қилаётган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Лондон биржасининг эрталабки операцияларини очиб берди.

Шундан сўнг унинг Лондон шаҳри мэри Жорж Статтард билан учрашгани ҳам хабар қилинмоқда. Сешанба куни Қозоғистон раҳбари қиролича Елизавета Иккинчи, бош вазир Тони Блэр ҳамда молия вазири Гордон Браун билан учрашган эди.