АҚШ президенти Жорж Бушнинг 24 яшар қизи Буэнос-Айресдаги ресторанларнинг бирида ўтирган пайт сумкачаси ва уяли телефонини ўғриларга олдириб қўйган.

Барбара Буш қўриқчилари кузатувида ресторанда тушлик қилаётганида ўғрилар уни шилиб кетишган. Аммо Буэнос-Айрес полицияси бу борада АҚШ президенти қизидан шикоят тушмаганини билдирди.