Ироқда рўй берган қатор ҳалокатли ҳужумлар ортидан ҳукумат комендантлик соати жорий этган.

Бағдод халқаро аэропортини ёпиб қўйган. Ироқ мулозимларига кўра, Бағдод шарқидаги шиалар яшовчи Садр шаҳарчасида юз берган портлашларда 160га яқин киши қурбон бўлган, яраланганлар сони эса 250дан кўпни ташкил этади.