Грузияда “атиргул инқилоби”нинг уч йиллиги нишонланди.

2003 йилдаги бу инқилоб мухолифат кучларининг парламент биносига бостириб кириши ва мамлакат президенти Эдуард Шеварднадзенинг ўз лавозимидан воз кечиши билан якун топган. Кейинчалик уни ўрнига Грузия президенти этиб сайланган Михаил Саакашвили ҳозирда ғарбпараст сиёсатини давом эттириб келмоқда. Пайшанба куни қилган мурожаатида Саакашвили Грузиядаги 2003 йилги Атир гул инқлоби мамлакат тарихини очиб берганини айтди.Шунингдек, Михаил Саакашвили мақсади Грузияни Европа Иттифоқи сари етаклаш экани ва ҳозирги замонавий Грузия бир кун келиб Европа оиласида бўлиши кераклигини таъкидлади.