Кашмирда содир бўлган қуролли тўқнашувда Ҳиндистон армиясининг тўрт ҳарбийси ва жангариликда гумон қилинган икки шахс нобуд бўлди.

Отишма жангарилар яширингани тахмин қилинган жойда Ҳиндистон аскарлари рейд ўтказишга уринган пайтда юз берган. Кашмирнинг Ҳиндистонга қарашли қисмида 17 йилдан бери давом этаётган исёнлар оқибатида тахминан 45 минг одам ҳалок бўлди.