БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитаси Тожикистон ҳукумати инсон ҳуқуқлари соҳасида айрим маъмурий ўзгаришлар қилганига қарамай, бу борада аҳволни яхшилаш учун яна кўп ишлар амалга ошириши кераклигини билдирди.

Қўмита вакиллари фикрича, Тожикистон ҳукумати айбланувчиларни судгача 15 ой сақлаб туриш имконини қонунни қайта кўриб чиқиши ва қамоқхоналарда маҳбусларнинг ўлими юзасидан текширув ўтказиши керак. Қўмита Тожикистон ҳукуматини суд тизими мустақиллигини кафолатлашга чақирди.