Россия ахборот агентликларининг хабар қилишича, Доғистоннинг Хасавюрт туманида ўтказилган махсус амалиёт давомида беш жангари ўлдирилган.

Йўқ қилинганлар орасида “Ал-Қоида”нинг Шимолий Кавказдаги вакили ҳисобланадиган ёлланма жангари, миллати араб Абу Хавс ҳам борлиги хабар қилинди. Якшанба куни эрталаб Федерал хавфсизлик хизматининг қуролли ходимлари жангарилар яшириниб олган уйни қуршовга олди. Ўзаро отишма чоғида хавфсизлик хизмати ходимларидан бири енгил яраланди.