АҚШ президенти Жорж Бушнинг Иорданияга ташрифи арафасида АҚШнинг ЭйБиСи телевидениесига берган интервьюсида қирол Абдуллоҳ 2007 йилда Ироқ, Ливан ва Исроил-Фаластин ҳудудларида уруш бошланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Иордания раҳбари Вашингтон расмийларини Яқин Шарқ муаммосини минтақадаги катта таъсирга эга давлатлар иштирокида ҳал этишга чақирди.