Рим Католик черкови раҳбари туркиялик диний уламолар, ҳукумат раҳбарлари, жумладан Бош вазир Ражап Тайип Эрдўғон билан ҳам учрашади. Рим Папасининг масжидга ҳам бориши режаланган. Сентябр ойида Бенедикт XVI Ислом динига қарши иқтибос келтиргани учун унинг Туркияга ташрифи арафасида, яъни, душанба куни намойишлар уюштирилди. Норозилик намойишларида ўн минглаб туркиялик мусулмонлар қатнашди.