Қирғизистон ҳукумати расмийси Саламат Аламанов Озодлик радиосига бу ҳақда шундай деди: “Икки томон экспертлари ўртасида ўтказилган сўзлашувлар натижасида Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасининг икки километр 510 метр ҳудудида чегара чизиғи белгиланди. Энди бу масала делегациялар томонидан кўриб чиқилиб, кейин ҳукуматлар муҳокамасига қўйилади”, – деди Қирғизистон ҳукумати расмийси.
Қирғизистон-Ўзбекистон чегараси бир минг 375 километрни ташкил этади. Ҳозирга қадар 300 километр масофада мунозарали ҳудудлар борлиги айтилмоқда.
Қирғизистон-Ўзбекистон чегараси бир минг 375 километрни ташкил этади. Ҳозирга қадар 300 километр масофада мунозарали ҳудудлар борлиги айтилмоқда.