Унинг айтишича, Ироқда содир этилган террорчилик ҳужумлари “Ал-Қоида” жангариларининг мамлакатда этник зўравонликларни авж олдиришга қилаётган ҳаракатидир. АҚШнинг “Эн-Би-Си” канали Ироқдаги вазиятни расман фуқаролар уруши, дея атаганди. Шунингдек, БМТ бош котиби Кофи Аннан ҳам Ироқ фуқаролар уруши бўсағасида экани, агар зарурий чоралар кўрилмаса, мамлакатда фуқаролик уруши бошланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганди.