Доғистондаги Унчуқул тумани давлат маъмурияти бошлиғи Муҳаммадтоҳир Муҳаммадалиевнинг автомашинаси ўққа тутилди.

Туман ҳокими ва унинг укаси яраланди. Ҳозир улар шифохонада. Ҳужум қилганлар воқеа жойидан қочиб, яширинди. Прокуратура воқеа юзасидан жиноят иши қўзғади.