Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот ва унинг покистонлик ҳамкасби Парвез Мушарраф телефон орқали мулоқотда қурилажак янги қувур орқали Покистон ва Ҳиндистонга сотилиши кўзланаётган Эрон газининг нархини муҳокама қилди.
2600 километрли газ қувури қурилиши ҳозирча бошлангани йўқ.