АҚШнинг Бишкекдаги ҳарбий авиабазаси қўриқчиси Қирғизистон фуқаросини отиб ўлдирди.

Хабарларга кўра, Қирғизистон фуқароси авиабазага хизмат кўрсатувчи компанияларнинг бирида ишлаган. Қирғизистон ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи Умурбек Сувоналиев ва прокуратура терговчилари зудлик билан воқеа жойига етиб борган. АҚШ ҳукумати Қирғизистондаги “Манас” авиабазасидан 2001 йилдан буён фойдаланиб келмоқда.