“Эрон очиқчасига, аниқ қилиб Исроилни ер юзидан ўчириб ташлаш билан таҳдид этиб келмоқда. Бу Эроннинг Америка, Россия, Исроил ва Франция каби ядровий қуролга эга бўлишга ҳаракат қилаётганини англатадими?!”, - деганди бош вазир.
Бироқ Исроил ҳукумати матбуот хизмати Э.Олмерт бу ўринда Исроил ядровий қуролга эга эканини назарда тутмагани билдирмоқда. Кўпчилик Исроил ядровий қуролга эгалигини айтиб келса-да, Исроил бу маълумотни рад ҳам этмайди, тасдиқламайди ҳам.