Ғазо минтақасининг Хон Юнус шаҳарчасида “Хамас” исломий ҳаракати фаоли ўлдириб кетилди.

Фаластин хавфсизлик хизмати вакилларига кўра, “Хамас” фаоли суд биноси ёнида таксидан тушаётганида номаълум шахс уни отиб ўлдирган. Фаластин президенти Маҳмуд Аббосга содиқ бўлган “Фатх” фракциясининг мингга яқин фаоли “Хамас” бошчилигидаги ҳукумат истеъфосини талаб қилиб, Ғазо минтақасида норозилик намойиши ўтказдилар.
“Фатх” фракцияси фаоли, Фаластин хавфсизлик хизмати раҳбарининг уч ўғли отиб кетилгандан сўнг Ғазо минтақасида “Хамас” ва президент Маҳмуд Аббоснинг “Фатҳ” фракцияси ўртасидаги муносабат кескин тус олаётгани айтилмоқда.