Покистоннинг Панжоб вилоятида тўй пайтида чиққан ёнғин туфайли юзага келган саросима ва тўс-тўполон оқибатида 20дан ортиқ аёл ва бола ҳалок бўлди.

Расмийларнинг билдиришича, фожеа Мўлтон шаҳарчаси яқинидаги қишлоқда рўй берган. Тасодифан чиққан ёнғиндан кейинги тўс-тўполон сабабли тўйхонадаги деворлардан бири қулаб тушган.