Яқин Шарққа сафар қилаётган Буюк Британия бош вазири Тони Блэр Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос билан учрашди.

Рамаллоҳ шаҳридаги учрашувда Т.Блэр халқаро ҳамжамиятни М.Аббоснинг Фаластинда муддатдан олдин сайловлар ўтказиш таклифини қўллаб-қувватлашга чақирди. Фаластин раҳбари, ўз навбатида, Исроил билан жиддий музокаралар олиб боришга ва Исроил бош вазири Эҳуд Олмерт билан учрашишга тайёр эканини билдирди. М.Аббос Т.Блэрни Исроилнинг Фаластинга иқтисодий қамалини тўхтатишда ёрдам беришга чақирди.