Ливия суди болгариялик беш ҳамшира ва фаластинлик докторни ўлим жазосига ҳукм қилди.

Улар бир неча йил аввал Ливия шифохоналаридан бирида юздан ортиқ ёш болага ОИТВни атайин юқтиришда айбдор топилди. Айбланувчилар ҳукм юзасидан Ливия Олий судига шикоят аризаси билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Судланувчилар етти йилдан бери ҳибсда сақланиб келмоқда. 2004 йилда ҳам уларга ўлим жазоси белгиланган, бироқ Ливия Олий суди ишни қайта тергов ва судга қайтарган эди.