Ўзбекистонда аввал банкрот қилиниб, сўнг 140 миллион долларга баҳоланиб кимошди савдосига қўйилган олтин қазиб олувчи “Зарафшон-Ньюмонт” қўшма корхонаси сотилмай қолди.
Савдода иштирок этиш учун хоҳиш билдирганлар етарли бўлмагани боис, кимоши савдоси бир ойга - 2007 йил 18 январга қадар қолдирилди.
Ўзбекистон кўчмас мулк биржаси мулозимлари кимошди савдосига атиги бир харидор келганини айтмоқда, лекин унинг кимлиги ошкор этилгани йўқ.
“Ягона харидор ўзининг конфеденциал бўлиб қолишини хоҳлади”, - деди Республика кўчмас мулк биржаси вакили Жамшид Жонибеков.
Ўзбекистондаги абгор деб айтиладиган сармоя муҳитига қарамай, олтин қазиб олувчи корхонани сотиб олмоқчи бўлганлар топиларди ҳам. Аммо кимошди савдосининг бўлиб ўтмаганига бир неча омиллар сабаб бўлган.
Биржа вакилининг билдиришича, кимошди савдосида Ўзбекистонда олтин қазиб чиқариш лицензиясига эга бўлганларгина иштирок этишга ҳақли.
Бундай лицензияга эса атиги уч корхонанинг эга экани маълум. Бу давлатга қарашли Навоий ва Олмалиқ тоғ-металлургия комбинатлари ҳамда Буюк Британиянинг “Oxus Gold” ширкати билан ҳамкорликда ташкил этилган “Amantaytau Goldfields” корхонасидир.
Булардан ҳар бири “Zarafshon-Newmont”га харидор бўлиши мумкин эди. Аммо кузатувчилар корхонанинг ҳақиқий харидори ҳозирча панада турганини айтиб, Ўзбекистон олтин қазиб чиқариш саноатига жадал кириб бораётган “Zeromax” компаниясига ишора қилмоқда.
“Zeromax” яқинда британияликлардан “Oxus Gold” акцияларининг салмоқли қисмини сотиб олиб, компанияни “Newmont mining”га ўхшаб касод этилишидан асраб қолишга ваъда берди.
“Zeromax” компанияси Ўзбекистон ҳукумат доираларига қарашли, аммо Швейцарияда рўйхатдан ўтган компания сифатида таърифланади. Сўнгги бир неча йил давомида “Zeromax” Ўзбекистон иқтисодиётининг энг даромадли соҳалари - газ-нефть қазиб чиқариш, қувур тортиш, қурилиш маҳсулотлари, тўқимачилик саноатиларга кириб борди. Энди бу компания Ўзбекистон олтинини қазиб чиқариш соҳасида ҳам ўз режаларига эга.
Айни пайтда Ўзбекистонда ўзининг ноҳақ банкрот этилганидан шикоят қилаётган “Newmont mining” халқаро суд ёрдамида Ўзбекистондан пулини ундириш ниятида.
Бу жанжал халқаро суд миқёсига кўтарилса, Ғарб инвесторларининг Ўзбекистонга қизиқиши янада пасаяди.