АҚШ президенти Жорж Буш мамлакат ўз ҳарбий салоҳиятини ошириши керак бўлиши эҳтимолини билдирди ва бунга Ироқдаги уруш асосий сабаб эканини айтди.

Ж.Буш Ироқдаги урушни ҳал этиш йўлларини ўрганаётгани, аммо у ердаги ҳарбийлар сонини кўпайтириш масаласида бирор тўхтамга келмаганини маълум қилди.