Россия Федерал миграция хизмати ўзбекистонлик қочқин Рустам Мўминов ўз юртига мажбуран депортация қилинмагани, балки ўз ихтиёри билан қайтганини иддао этаётир.
“Фуқаровий кўмак” ва “Мемориал” инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг бу борадаги мурожаатига жавоб йўлланган миграция хизмати расмийлари мактубида шу ҳақда ёзилган.
Инсон ҳуқуқлари фаоллари ва халқаро ташкилотлар эса Р.Мўминов Европа инсон ҳуқуқлари суди қарорига зид равишда Ўзбекистонга экстрадиция қилинганини айтиб келади.
Россия Федерал Миграция хизматининг инсон ҳуқуқлари ташкилотига йўллаган жавобида: “Ҳужжатлар асосида ўтказилган текширувлар натижасида аниқландики, Ўзбекистон Республикаси фуқароси Рустам Мўминов уни мамлакат ҳудудидан чиқариб юбориш тўғрисида суд қарори кучга киргунга қадар Россия Федерациясини тарк этиш имконидан фойдаланди ва Россия Федерал миграция хизмати бошқармаси ходими ҳамроҳлигида 2006 йил 24 октябрь куни соат 19 дан 20 дақиқа ўтганда Россия Федерациясини тарк этди”, - дейилади.
Жавоб мазмунидан англашиладики, Р.Мўминовга Россия ҳудудини ўз ихтиёри билан тарк этиш имкони берилган. Бироқ негадир у бу имкониятдан фойдаланаётган вақтда махсус кузатувчилар қуршовида, қўлларида кишан билан милиция микроавтобусида аэропортга олиб келинган. Бу кузатув маросимидан хабар қилган “Первий канал” телевидениеси эса бу ҳақда ҳикоя қила туриб: “Бугун таъқиқланган “Ҳизб ут-таҳрир” террор ташкилоти аъзоси Рустам Мўминов Россиядан чиқариб юборилди. У ўз юрти Ўзбекистонга экстрадиция қилинди”, - дея хабар берган эди.
Шундай қилиб, Р.Мўминов мамлакатдан чиқариб юборилдими, экстрадиция қилиндими ёки унга мамлакатни ўз ихтиёри билан тарк этиш имкони берилдими?
Агар Россия Федерал миграция хизмати айтаётганидек, у мамлакатни тарк этиш ва Ўзбекистонга етиб олишдек имкониятдан фойдаланган бўлса, у ҳолда кетаётган вақтда нега қўлида кишан билан ва милиция қуршовида эди ва энг муҳими, унинг мамлакатдан кетиши нега шошилинч ва яширин тарзда амалга оширилди?
Жавобсиз қолаётган саволлар фақат булар эмас, дейди “Фуқаровий кўмак” ташкилоти ходими Елена Рябинина. Сўнгги 10 кун ичида Россия Федерал миграция хизматидан Р.Мўминов иши юзасидан яна битта расмий жавоб олинган.
“Бу ерда мутлақо мантиқсиз вазият. Ҳар икки мактубга Россия Федерал миграция хизматининг икки ўринбосари имзо чеккан. Хатларга кўра, гўёки Р.Мўминов ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этган. Аммо бу мутлақо ёлғон ва энг аянчлиси, мактубларда бир-бирини инкор қиладиган ёлғон ёзилган. Бирида айтилишича, Р.Мўминов 27 октябрь куни мамлакатдан чиқариб юборилган, яна бирига кўра эса 24 октябрда. Бунинг устига, сабаблар ҳам ҳар икки хатда икки хил. Бир-бирига зид ёлғон бу”, - дейди Елена Рябинина.
Хуллас, Россия Федерациясидан чиқариб юборилганми, экстрадиция қилинганми ёки ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этганми – ҳануз номаълум қолаётган Ўзбекистон фуқароси Рустам Мўминовнинг кейинги тақдири ҳам номаълум. Унинг Ўзбекистонга бериб юборилгандан кейинги аҳволи ҳақида ҳеч қандай хабар йўқ.