Ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Умида Ниëзова Бишкекдаги анжумандан қайтиб келаëтганида Тошкент аэропортида тўққиз соат давомида ушлаб турилди.
Хабарларга кўра, У.Ниëзованинг компьютери, овоз ëзиш ускуналари ва паспорти тортиб олинган, унинг ўзи эса конституциявий тузумга қарши материалларни сақлаганликда айбланмоқда.
“Мен Бишкекдан қайтаëтган эдим, ëнимда ноутбук ва флешдиск бор эди. Божхона ходимлари компьютер ва флешдиск ичидаги маълумотлар текширилиши лозимлигини айтди. Мени алоҳида хонага олиб киришди. Бу эрталаб соат 10 да юз берди. Улар эксперт чақирди. Эксперт Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг мониторинг бўлимидан эди. У одам флешдиск ва компьютер хотирасини сал-пал текширгандай бўлди ва ундаги материалларда конституциявий тузумга тажовуз ва диний даъват мавжудлигини айтди”, - деди У.Ниёзова “Озодлик” билан суҳбатда.
Унинг сўзларига кўра, ҳали устидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида гапириш эрта. Лекин унга маъмурий чора қўлланилиб, компьютер, флешдиск ва паспорти тортиб олинган. Терговга келиш ҳақида тилхатга имзо қўйгандан кейингина вақтинча қўйиб юборилган.