Россия ахборот агентликлари Россия ҳарбийлари Ўзбекистоннинг Навоийдаги авиабазасидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлгани ҳақида хабар тарқатди.

“Интерфакс” ахборот агентлиги Россия ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони ўринбосари Айтех Бижевга таянган ҳолда бу ҳақдаги келишув ўтган ойда имзоланганини маълум қилди.