Дунё мамлакатлари раҳбарлари Туркманистон президентининг тўсатдан вафот этишига ўз муносабатини билдира бошлади.

Биринчилардан бўлиб Туркия ҳукумати ўз таъзиясини изҳор этди. Туркия ташқи ишлар вазири Абдулла Гул “Туркманбоши ўз давлати ривожи учун барча имкониятларини ишга солгани ва Туркманистонни мустақил давлатга айлантиришга муваффақ бўлгани”ни айтди. Москвада учрашаётган Россия ва Германия ташқи ишлар вазирлари С.Ниёзов ўлимидан сўнг давлат бошқарувининг алмашуви тинч йўл билан амалга оширилишига умид билдирди.
“Биз давлат бошқарувининг бошқа шахсга ўтиши қонунга риоя қилинган ҳолда амалга ошишига умид қиламиз. Бизнинг ҳамкорлигимиз давом этишига ва янги раҳбарият у ерда яшовчи аҳоли, Туркманистон халқи манфаати учун ҳаракат қилиб, Россия билан ҳамкорлик ришталарини мустаҳкамлашга ҳамда Марказий Осиё минтақасида барқарорликни сақлашга ҳаракат қилишига умид қилиб қоламиз”, - деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.