Эфиопия бош вазири Малес Зенавининг таъкидича, Эфиопия ҳарбийлари Сомалининг жангариларга қарши кураш олиб бораётган ҳукуматига ёрдам бермоқда. Бош вазир Эфиопия суверенитетини сақлаш мақсадида мамлакат ҳарбийлари Сомалида исломий жангариларга қарши эълон қилинган урушга қўшилганини билдирди. 24 декабрь куни ҳам Эфиопия авиацияси Сомалида жангарилар қўлида бўлган бир неча шаҳарга ҳужум қилганди. Тунда эса Сомали ва Эфиопия ҳарбийлари Белет Вейне шаҳарчаси устидан назорат ўрнатгани маълум қилинди.