Халқаро хабарлар Бағдодда рўй берган портлашда 9 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган ва 11 киши жароҳатланган. декабр 26, 2006 Полицияга кўра, машинага ўрнатилган бомба Ироқ пойтахтининг шиалар яшайдиган ҳудуддаги дўконлар растаси жойлашган кўчада портлаган. Бу кўчада аввал ҳам портлашлар содир бўлган. Сўнгги ойларда Ироқда мазҳаблараро зўравонлик авжига чиқмоқда.